Асарни ўқиганлар қўйидаги кўникмаларга эга бўлишлари лозим:
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози мазмуни ва моҳияти бўйича тасаввурга эга бўлиш;
Унинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир этиш даражасини билиш;
Жаҳон молиявий инқирози таъсирининг олдини олиш ҳамда таъсир этиш даражасини пасайтириш усулларидан фойдалана олиш;
Инқироздан чиқиб кетиш учун банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник жихатдан янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш билими ва кўникмаларига эга бўлиш;
Мавзу бўйича берилган маълумотлар асосида мустақил ишлаш, таҳлил қилиш ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш.