Кристаллография – кристаллар ҳақидаги фан бўлиб, у энг аввало минералогия фанининг таркибий, бошланғич қисми сифатида юзага келади. У фан қаторида майдонга чиқмасдан олдин инсоният табиий бойликлардан фойланишни орзу қилар ва шу орзуга эришиш мақсадида фойдали минерал қазилмаларни қидирар ёки бошқа мақсадларда ўлка бўйлаб кезар экан, текис ёнлар билан чекланган, ҳам шаффофлиги, ҳам тиниқ ранги билан диққатга сазовор кристалл жисмларни топади.