Ушбу қўлланма янги наъмунавий ва ишчи дастур асосида тайѐрланган хамда гисталогия фани бўйича амалий машғулотлар учун мўлжалланган. Қўлланмада хар бир мавзунинг аввал назарий қисми ва кейин унинг амалий қисми, яъни ўтиладиган амалий машғулотнинг кетма-кет келадиган таркиби-дарснинг мақсад вазифалари, билиш учун зарур бўлган атамалар, наъмунавий саволлар, кўриладиган препаратлар, электронограммалар, вазиятли масалалар, реферат учун мавзу ва вазиятли масалалар келтирилган. Қўлланма магистрлар тайѐрлаш учун мўлжалланган, қўлланмадан бакалаврлар, иқтидорли талабалар, тиббий биологик ва клиник фанлар ходимлари фойдаланиши мумкин, чунки унда охирги
йилларда олинган айрим маълумотлар, мавзунинг клиник мохияти хам имкон даражада келтирилган.