Қандли диабет энг кўп тарқалган эндокрин касалликлардан бўлиб, муҳим тиббий-ижтимоий муаммо ҳисобланади. 2010 йилга келиб қандли диабет билан касалланганлар сони 285 млн. кишига етди, ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда ушбу хасталикка чалинганлар сони 5-7% га кўпаймоқда, ҳар 12-15 йилда эса икки баравар ортмоқда. Ушбу касалликни даволаш ва унинг олдини олиш чоралари Европарламент томонидан 2001 йилда яқин 10 йилга мўлжаллаб тасдиқланган Европадаги тиббий тадқиқотларнинг устувор йўналишларига киради [Смирнова О.М., 2006]. Гипергликемияда авж олиб кетадиган патологик реакцияларнинг асосий бўғини митохондрия – ҳар бир ҳужайра учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга функцияларни бажарувчи умумий органеллага йўналтирилади. Митохондриал етишмовчилик туфайли вужудга келувчи ҳужайра метаболизмининг бузилиши [Куликов К.Г., Васюк Ю.А.и др.,Ю 2007; Зоров Д.Б., Исаев Н.К., Плотников Е.Ю. ва ҳ.з., 2007], клиник ҳолатларнинг кенг сепекторига олиб келади.