ХХ асрнинг иккинчи ярмида инсониятнинг хўжалик фаолияти туфайли, Орол денгизи ва унинг теварагидаги сув ҳавзаларда сувнинг сатҳи кескин пасайиши кузатилди. Бу ҳолатнинг бош омили, Республикамизнинг йирик дарёлари Амударё ва Сирдарёлардан канал ва анҳорлар орқали сувни қишлоқ хўжалик экин далаларига режасиз олинишидир. Айни вақтда Республикамизнинг марказий ва жанубий-шарқий бўлимларида янги сув ҳавзалар-кўллар, сув омборлар ва ҳовузларнинг майдони йилдан-йилга ортиб борганлиги, Республикамизда ҳёти сув ҳавзалар билан боғлиқ бўлган қушларни қайта тақсимланишига олиб келди.