Тери ва таносил касалликлари

Тери ва таносил касалликлари
Daraja:
Не определено
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
O`quv-qo`llanma
Nashr etilgan yili:
2010
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-11 00:19:11
Қўлланма тиббиѐт олий билимгоҳларининг педиатрия куллиѐти талабалари учун кафедра ходимлари томонидан тузилган дастур асосида ўн тўрт машғулотга бўлиб ѐзилган. Бу дастур Тошкент болалар тиббиѐт олий билимгоҳининг ўқув-услубий бўлимида муҳокама қилиниб, илмий кенгашида тасдиқланган. Ҳар бир машғулот олти қисмдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: машғулот мавзуси, мавзунинг қисқача мазмуни, машғулотнинг мақсади, уйга вазифа, адабиѐтлар, талабаларнинг ўз устида ишлаш режаси. Мавзуларнинг қисқача мазмунида касалликларнинг сабаблари, ривожланиш жараѐни, клиник белгилари ва даволаш соҳасидаги замонавий маълумотлар қисқача тарзда берилди. Ҳозирги вақтда ўзбек тилида ѐзилган дарслик ва қўлланмаларда баъзан тушуниш қийин бўлган жумлалар учраб турибди. Ўзбек тилидаги терминлар гоҳо масаланинг моҳиятини тўлиқ очиб бераѐтгани йўқ. Ана шундай камчиликларни четлаб ўтиш мақсадида биз дерматозларни таърифлаѐтганда содда ва аниқ терминлар ва иборалардан фойдаландик. Қўлланмага баҳо бериш ва ўз таклиф-мулоҳазаларини билдириш китобхонга ҳавола албатта. Аммо китобхоннинг аксариятини талабалар ташкил этишини ҳисобга олиш, уларнинг турли вилоятлардан келганлигини эътироф этиш қўлланмани содда тилда ѐзишга ундади. Шунингдек, дерматозларнинг номларини келтиришда уларни халқимиз орасида қўлланилаѐтган номлар билан аташга ҳаракат қилдик. Масалан, экземани гуш, псориазни қўъбус, тери лейшманиозини пашшахўрда, импетигони ширинча, эктимани кўзяра, фолликулитни сизлоғич деб аташга, яъни қадимий туркий атамаларни қўллашга жазм этдик. Қўлланмада машғулот мақсадининг алоҳида таъкидланиши талаба зиммасига аниқ вазифа юклайди. Бу вазифаларни тўғри бажариш учун уйга вазифа бўлими ѐрдам беради, шунингдек, ўз-ўзини назорат этишга шароит яратади. Адабиѐтларнинг кўпчилиги асосан рус тилида бўлганлиги туфайли мазкур китобларнинг номлари ҳам рус тилида берилди. Талабаларнинг ўз устида ишлаш режаси олий тиббий педагогика ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг ўқув-услубий идораси талабларига жавоб беради деган умид билдирамиз.

Дабавлено : 2021-04-11 00:19:11

Этот категорий

Mehnat ta’limi bo’yicha yangi tаhrirdаgi Davlat ta’lim standarti

Сабзавотчилик экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ва уни иқтисодий самарадорлиги

4-sinf o`quvchilari uchun ona tili, matematika, jismoniy tarbiya fanlaridan о`tkaziladigan bosqichli imtihon materiallari va metodik tavsiyalar to`plami

Экзаменационные материалы и методические рекомендации для 4 класса (Родной язык, математика, физическое воспитание)

Umumiy o`rta ta’lim maktablarining 5–6-sinf o`quvchilari uchun matematika, adabiyot, xorijiy til, rus tili, botanika, tarix fanlaridan bosqichli nazorat imtihon materiallari va metodik tavsiyalar to`plami

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш