“Солиқлар ва солиққа тортиш” фанида солиқларнинг назарий ва амалий масалалари, яъни солиқларнинг иқтисодий моҳияти, хусусиятлари, уларнинг объектив зарурлиги, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, республикамиз солиқ қонунчилигида мавжуд бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тартиби, юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш назарияси ва амалиёти атрофлича ёритиб берилган.
Республикамиз давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобига шакллантирилаётган ҳозирги шароитда мазкур курсни ўқитишнинг заруратини тақозо этмоқда. Шундан келиб чиқиб, мазкур курсда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар назарий ва амалий жиҳатдан умумлаштирилган ҳолда ёритиб берилган. Курснинг мақсади ва вазифалари белгилаб олинган.