Ўқув қўлланма маъруза материалларини чуқур ва пухта Ўзлаштиришда, амалий ва тажриба машғулотларини бажаришда илмий реферат, мақола ёзишда ёрдам беради.
Қўлланмада янги турдаги боғловчи композициялар - шлак ишқорли боғловчи моддалар ҳақида умумий маълумотлар келтирилган. Шу боғловчилар ва улар асосида олинган бетонлар ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Асосий эътибор, олинган бетонларни махсус хусусиятлари, технологик асослари, иқтисодий самарадорлиги ва уларни қурилишда ишлатиш имкониятларига қаратилган.