Мустақиллик халқимизга ўз тақдирини ўзи ҳал этиш, ўз тараққиёт йўлини ўзи белгилаш, миллий давлатчиликни тиклаш, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, мустақил ички ва ташқи сиёсат юритиш имкониятини яратди.
Халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадларни қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган замонда яшамоқда.