Даволаш профилактика муассасаларида стерил дори тайёрлаш асослари бўйича тайёрланган ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 05. 09. 2001 йил № 400, 04.10.2001 йил № 444, 18.05.2005 йил № 226 буйруқларини бажариш юзасидан тузилган ва тасдиқланган дастурга мувофиқ ёзилган.
Қўлланма фармацевтлар, шу тизимда таълим олаётган малака оширувчилар, стерил, асептик шароитда ишлайдиган соҳа мутахассислари ва шифохона тиббий ходимларига мўлжалланган.