Ушбу методик қўлланмада ўсмир йигитларни мустақил ҳаётга тайёрлаш
бўйича таълим жараёнида ва мактабдан ташқари тарбиявий жараёнда олиб
бориладиган ишлар ва уларнинг қиёсий таҳлили ҳамда шакл ва усуллари
баён қилинган. Қўлланманинг асосий мақсади – мактаб ўқитувчилари ва ота-
оналарга ўсмир йигитларни мустақил ҳаётга тайёрлаш усулларини самарали
амалга оширишда методик ёрдам кўрсатишдан иборат. Қўлланмадан мактаб,
мактабдан ташқари таълим муассасалари, малака ошириш институтларининг
педагог ходимлари ва ота-оналар, шунингдек мустақил таълим олувчилар
фойдаланишлари мумкин.