Ерости қориштириш технологик жараёнларини бошқаришда қарорлар қабул қилиш ва таҳлил этиш учун моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситалар яратишдан иборатдир.Ерости қориштириш технологик жараёни
ўзининг тузилиш структураси бўйича бир нечта тизим остилардан (қатлам -
қудуқ – насос станция – реагент концентрацияси ва бошқ.) иборат мураккаб
техник ўзаро боғлиқ тизимни ташкил этади. Бу барча тизим остилар ўзаро
алоқада бўлиб, ҳатто биргина тизим элементи ишининг нотўғри ташкил этилиши
технологик жараёнда тизим ишининг бутунлай тўхтаб қолишига сабаб бўлади.
Шунинг учун бугунги кунда кўп компонентли тизимларни қайта ишлашда
қўлланадиган илғор усулларга, улардан бири ерости қориштириш (ЕҚ) усулига
алоҳида эътибор билан қаралмоқда. ЕҚ усули бошқа усулларга қараганда бир
мунча иқтисодий тежамли ва зарарсиз бўлиб, ундан фойдаланиш атроф-муҳит
муҳофазасига зарарли таъсир кўрсатмайди