Маълумки, оилада соғлом фарзанд туғилиши кўп жихатдан она саломатлигига боғлиқдир. Агар она қандайдир касаллик билан хасталанган бўлса, ундан соғлиғи заиф ёки турли туғма нуқсонли фарзандлар туғилади. Шу сабабли, умумий амалиёт врачлари биринчи навбатда фертил ёшдаги аёллар (ФЁА) ва ҳомиладорларни сифатли тиббий кўрикларини ўтказиш билан унинг саломатлик ҳолатини баҳолаш, касалликларни эрта даврларида аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ва даволаш тадбирларини ўтказиш муҳимдир. Соғлиқни сақлаш бирламчи тизимида болалар ва аҳолининг катта ёшдаги қисмининг ҳар йилги диспансеризациясини юқори даражада ўтказилиши зарурлигини инкор этиб бўлмайди.