Республикамиз тикувчилик саноати ахолини сифатли ва бежирим кийим- кечаклар билан таъминлаши энг мухим вазифалардан бири хисобланади. Мустақил Республикамизнинг тараққиётининг ҳозирги босқичи, ҳар қайси соҳа олдига мураккаб лекин шарафли янги вазифаларни қўймоқда.
Енгил саноат ҳодимлари корхоналарини қайта қуриш ускуналарни замонавийлаштириш, ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш, юқори сифатли, чиройли бежирим кийимларнинг оммавий турларини тикадиган юксак унумли, тезда қайта мослашувчи янги оқим линияларини қуриш йўли билан ишни тубдан яхшилаш керак