Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий ривожи жамиятда экологик маънавиятни шакллантириш билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Зеро, экологик тарбия имкониятлари даражаси қанчалик юқори бўлса, келажакдаги амалий ишлар кўлами самарали бўлади. Халқимизнинг моддий фаровонлиги ва турмуш даражасини яхшилаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш мамлакатимизда умумхалқ ишига айланган.