Математик усуллар ва моделлар барча фан тармоқларида, шу жумладан мураккаб соҳа ҳисобланмиш иқтисодиётда ҳам кенг қўлланилмоқда. Ахборот технологиялари иқтисодий жараёнларни моделлаштиришни амалга оширишга ёрдам бермоқда. Ушбу лаборатория иш топшириқлари «Иқтисодий-математик усуллар ва моделлар» фанидан ўқув-қўлланма мавзуларига мос келади. Бу қўлланма талабаларнинг «Иқтисодий-математик усуллар ва моделлар» фанидан ўрганган билимларини амалиётда қўллашларига ёрдам беради.
Бу қўлланмада талабалар берилган масалаларнинг математик моделларини мустақил тузишлари, уларни талаб қилинган усуллар билан ечишлари учун услубий кўрсатмалар берилган.