Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларига технологик
муҳит, атмосфера ҳодисалари, эксплуатациявий юк ва шу каби бошқа
таъсирлар натижасида уларнинг эксплуатациявий хусусиятларида пасайиш
содир бЎлади. Булардан ташқари конструкциялардаги эксплуатациявий
хусусиятларнинг пасайишига лойиҳалашдаги хатолар, буюмларни тайѐрлаш
ва монтаж қилишдаги нуқсонлар, номуносиб эксплуатация туфайли бўладиган
эскиришлар, металлар занглаши, биохимиявий таъсирлар шароит яратади.
Ҳар бир бино ва иншоот мавжуд экан, Ўзида 3 босқични намоѐн этади,
улар: мослашув босқичи, меъѐрий эксплуатация босқичи ва эскириш
босқичидир. Бунда энг муҳим масалалардан бири, бино ва иншоотларнинг
меъѐрий эксплуатация даврини узайишига имкон туғдирувчи тадбирларни
ишлаб чиқиш ҳисобланади.