БДССҚ (2005) ҳужжатларига асосан репродуктив саломатлик муаммоси энг долзарб масалаларидан бири бўлиб келмоқда. Айниқса, бунда 18 дан 35 ёш оралиғида бўлган аёллар келажак авлодни саломатлигини шакллантиради. Аммо бу аёллар акушерлик ва гинекологик касалликларни, хамда перинатал асоратларни асосий қисмини белгилаб беради. Шу боис, республикамизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофазалаш муаммоси энг долзарб масалалардан бири бўлиб, унинг ечимида жисмоний ва маънавий ривожланган соғлом авлодни шакллантириш мумкин. Бу соҳада аёлларда учрайдиган гинекологик хамда хомиладорлик ва туғруқдан сўнг даврлардаги касалликларни олдини олиш, даволаш ва реабилитация ўтказиш чора-тадбирларни мувофиқлаштириш зарурдир. Бунда даволашда ва муҳофазалаш чора- тадбирларини ўтказишда физиотерапия ва реабилитация муолажаларидан кенг кўламда фойдаланиш соғломлаштириш самарадорлигини оширади. Албатта, бу усуллар бемор учун қулай ва юқори самарадорлиги билан ажралиб туради. Бу хусусиятлардан кенг кўламда фойдаланиш учун уларни тўғри қўллаш ва бошқа даволов муолажалари билан биргаликда самарадорлик даражасини оширган холда тавсия этиш лозим.