Мазкур услубий кўрсатмани тайёрлаш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” қонунидан, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”дан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий ўқув юртларида бакалавр “Битирув Малакавий Иши”ни бажаришга қўйиладиган талаблар ва шартлар (1998 йил 31 декабрдаги №362 сонли буйруқ) тўғрисидаги” ва “Лотин алифбосига асосланган ўзбек тилидаги ўқув адабиётларини яратиш (2004 йил 23 январдаги №20 сонли буйруқ) тўғрисидаги” буйруқларидан ва бошқа шу каби меъёрий-ҳуқуқий манбалардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси томонидан илмий-тадқиқот ишларига нисбатан жорий қилинган шартлардан илмий-услубий ва ғоявий асос сифатида фойдаланилган.