Ушбу қўлланма ислом ҳуқуқида инсон ҳуқуқларига оид муносабатларнинг тартибга солинишига бағишланган. Қўлланмадан Тошкент ислом университети Ислом ҳуқуқи мутахассислиги магистрантларига «Исломда инсон ҳуқуқлари», фанини ўқитишда, шунингдек, бакалавр ва магистр йўналишидаги талабаларга, «Оила ҳуқуқи», «Конституциявий ҳуқуқ», «Инсон ҳуқуқлари» фанини ўқитишда фойдаланиш учун мўлжалланган.