Ушбу китоб ислом таълимотида жамият ва шахс муносабатларини ўрганишнинг назарий-методологик асосларига бағишланган бўлиб, дин фалсафасида инсон ва унинг жамиятдаги ўрни, шахс ва жамият муносабатларининг ақидавий ва ҳуқуқий асослари, Марказий осиё мутафаккирлари дунёқарашида шахс ва жамият муносабатларининг баъзи назарий масалалари тадқиқ қилинади.
Шунинг билан бирга монографияда диний экстремизмнинг шахс ва жамият муносабатлари уйғунлигини таъминлашдаги зарарли оқибати, диний бағрикенгликдиний экстремизмга қарши курашнинг мафкуравий воситаси эканлиги масаласи ҳам тарихий, илмий манбалар асосида ёритиб берилган.