Индивид, шахс, индивидуаллик, экзопсихика, эндопсихика, интериндивид, интроиндивид, метаиндивид.
Дарснинг мақсади: Талабаларга шахс тушунчаси, унинг тузилишида биологик ва ижтимоий омиллар, шахс тузилишининг уч таркибий қисми ҳақида билимлар бериш.
Меҳнат туфайли ҳайвонот оламидан ажралиб чиққан ва жамиятда ривож топаётган, бошқа одамлар билан биргаликдаги фаолиятни амалга ошираётган ва улар билан муносабатга киришаётган киши секин-аста шахсга айланиб бормоқда -моддий дунёни, жамиятни ва хусусан ўзини ўрганиш ва фаол тарзда қайта ўзгартириш субoектига айланмоқда. Одам дунёга одам бўлиб келади. Бу таoкид юзаки қарагандагина исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат бўиб ва такрорланавериб сийқаси чиқиб кетган ибора бўлиб туюлади. Гап шундаки, бу ўринда хусусан инсоний белгилар ва фазилатларнипг ривожлантирилиши учун табиий шарт-шароитлар пайдо бўлиши генетик жиҳатдан олдиндан белгилаб қўйилганлиги таҳкидланади. Дунёга келаётган чақалоқнинг гавда тузилиши ўнда тик юриш учун имкониятнинг мавжудлигини тақозо этса, миясининг тузилиши ақли-хушининг ривожланиши учун имконият туьдиради, қўлларининг шакл-тамойили меҳнат қуролларидан фойдаланиш истиқболининг мавжудлигини кўрсатади ва ҳоказо. Булар билан чақалоқ ўз имкониятлари йиьиндисига биноан одам ҳар қандап ҳолатда ҳам бу хилдаги фазилатлар йигиндисининг соҳибига айлапа олмайдиган ҳайвон боласидан фарқ қилади.