1. Маълумки, жамият ва инсонни ўрганувчи, улар тўғрисидаги турли билим соҳаларини қамраб оладиган тарих, фалсафа, жамиятшунослик, миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқшунослик, адабиётшунослик, тилшунослик каби фанлар ижтимоий фанлар тизимини ташкил қилади.
2. Ижтимоий фанлар талабаларда илмий дунёқарашни шакллантиришга, миллий ва умуминсоний мерос ҳамда миллий қадриятларни эъзозлаш ва такомиллаштиришга, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-маърифий ҳаётида, жаҳон миқёсида кечаётган жараёнларни тўғри, ҳаққоний ўрганишларини таъминлашга масъулдирлар.
3. Талабалар дунёқарашини шакллантиришда, уларнинг етук мутахассис ва баркамол инсон бўлиб етишишларида ғоялар, шу жумладан, миллий ғоялар беқиёс аҳамият касб этади.