Тўқимачилик матолари ишлаб чиқариш ва уларни тайёр махсулотгача етказиш, янги техника ва технолгияларни жорий этиш, маҳаллий хом ашёдан тўлароқ фойдаланиш масалаларини комплекс ҳал этиш Республика иқтисодини ривожланишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шуни инобатга олиб ушбу лойиҳада жаҳон амалиётида тобора ишлаб чиқариш кўлами кенгайиб бораётган тўқима матоларни Республикада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун уларнинг хом ашё базасини, ассортимент имкониятларини ва ишлаб чиқариш технологиясининг асосларини аниқлаш муаммосини ҳал этиш мўлжалланган. [1,2]