“Солиқлар ва солиққа тортиш” фани иқтисодиёт ва ижтимоий –
иқтисодиёт (касбий таълим) йўналишидаги талабаларни тайёрлашда ўтилиши лозим
бўлган фанлардан бири бўлиб, бу фан Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими,
Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги ва солиқ ишини юритиш, Давлат
солиқ хизмати идоралари тизими, юридик ва жисмоний шахсларни солиққа
тортишни назарий, илмий ва амалий жиҳатидан ўрганиш ва талабаларда мазкур
фан бўйича мустаҳкам билим кўникмаларини ҳосил қилишга хизмат қилади.
“Солиқлар ва солиққа тортиш” фани Ўзбекистон Республикаси солиқлар
тизими, юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш ва уларни ундириш
тартиби, умумдавлат солиқлари ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар таркиби,
уларни ҳисоблаш ҳамда бюджетга тўлаш, Ўзбекистон Республикаси солиқ
қонунчилиги, давлат солиқ хизмати идоралари тизими, солиқ соҳасидаги
ишларни юритиш, солиқлар бўйича имтиёзлар, ривожланган хорижий чет эл
мамлакатларининг солиқлар тизими ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини
ўргатади.
Мазкур ўқув фанининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси солиқлар
тизими, солиққа тортишни назарий ва амалий жиҳатидан ўрганиш ва талабаларда
мазкур фан бўйича мустаҳкам билим кўникмаларини ҳосил қилиш ҳисобланади.
Курснинг олдига қўйган мақсадларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги
вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинган:
- иқтисодий ислоҳотлар шароитида юридик ва жисмоний шахслардан
олинадиган солиқлар турлари, уларни солиққа тортишнинг ўзига хос
хусусиятларини назарий ва амалий жиҳатдан ёритиш;
- Солиқларни тузилиш тизими ва солиққа тортиш ишларини ташкил қилиш
услубларини ўргатиш;
- Солиқ қонунчилиги ва солиқ соҳасидаги ишларни юритиш бўйича
қўшимчалар, ўзгаришларни мунтазам кузатиб боришга ўргатиш.