Сигир ва ғуножинларни сунъий қочиришни ташкил этиш

Сигир ва ғуножинларни сунъий қочиришни ташкил этиш
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Maqola
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 16:23:32
Хўжаликда ҳайвонлар зотини ва маҳсулдорлигини фақатгина сунъий қочириш ишларини тўғри ташкил этиш билан амалга ошириш мумкин. Чунки, сунъий қочириш учун ишлатиладиган уруғлар юқори наслий кўрсаткич ва маҳсулдорликка эга, яъни генетик потенциали юқори бўлган буқалардан олинади. Шунингдек, сунъий қочириш ишларини ташкил этиш орқали ҳайвонларнинг бир неча юқумли, юқумсиз ва паразитар касалликларининг олдини олишга эришиш мумкин. Сунъий қочириш йўли билан олинган бузоқлар табиий усулда қочириш орқали олинган бузоқларга нисбатан тана вазнининг юқорилиги, тез ўсиши ва касалликларга нисбатан чидамлилиги жиҳатлари бўйича катта афзалликларга эга бўлади. Бугунги кунда четдан насилдор ҳайвонларни келтириш ҳисобига подани тўлдириш амалга оширилмоқда. Лекин четдан келтирилган ҳайвонларнинг маҳаллий иқлим шароитларига қийин мослашиши, уларнинг жуда қиммат эканлигини ҳисобга олсак, хўжаликнинг ўзида ҳайвонлар зотини яхшилаш, наслий хусусиятларини ошириш орқали келгусида подани тўлдириш учун бузоқларни хўжаликнинг ўзида етиштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунинг учун сунъий қочириш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Деярли барча хўжаликлар, ветеринария хизмати бўлимларида сунъий қочириш шахобчалари ташкил этилиб, музлатилган уруғ, қочириш жиҳозлари ва асбоблари билан таъминланган.

Дабавлено : 2021-04-14 16:23:32

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш