Мустақил Ўзбекистон Республикаси ўзининг қонунларини халқаро андозаларга мослаштириш халқаро талабларга жавоб бера оладиган қонунларни қабул қилиш вазифаларини баҳамжихатлик билан ҳал этмоқда. Гарчанд давлат жиноятчиликдан бутунлай холи бўлиш имкониятига эга бўла олмасада, лекин унинг олдини олиш, унга қарши курашни, жиноятчиликни тергаш ва жазолаш масалалари ҳам адолатли қонун нормалари билан тартибга солинади. Гарчанд давлатнинг равнақига, унинг ривожланишига жиноятчилик жиддий тўсиқ бўлишига қарамай давлат бундай иллатга фақат адолатли қонун билангина курашади. Жиноятчилик ҳам ижтимоий тарихий ходиса, у ҳар бир даврнинг ўзига хос кўринишларига эга, жумладан ўтиш даври жиноятчилигидан ҳам ўзига хос хусусиятларини касб этади.