Барча мамлакатлар иқтисодиётига таъсир кўрсатаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози бугунги куннинг долзарб муаммоларидандир. Президентимиз Ислом Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” китобида, ушбу масала атрофлича таҳлил этилиб, мамлакатимизда иқтисодий инқирознинг олдини олиш ва юмшатиш йўллари белгилаб берилган