Мазкур ўқув қўлланма “Хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи та-рихи” фанида хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқи тизими, хусусан, жино-ят ва жазо масалаларини ўрганишда ўлим жазосини жиноий жазо чораси си¬фатида ўзига хос хусусиятларини ёритишни мақсад қилиб қўйган.
Мазкур ишда хорижий мамлакатлар жиноят қонунчилигида ўлим жа-зоси жазонинг бир тури сифатида, хусусан, қадимги ва антик дунё мамла-катлари қонунчилигида ўлим жазоси, ўрта аср давлатлари жиноят қонун-чилигида ўлим жазоси, ҳозирги замон жаҳон мамлакатлари амалиётида мазкур жазо турига муносабат каби бир қатор муҳим тарихий ва илмий маълумотлар ўз ифодасини топган.