Инсон онги мураккаб ва серқирра ҳодисадир. У тўғридаги тасаввурлар жуда хилма-хил бўлиб, улар кишилар билими ва ҳаётий тажрибаларининг турли-туманлиги билан боғлиқ. Онг, унинг моҳияти, мазмуни, намоён бўлиш жиҳатларини тушунишни аксарият ҳолларда кишиларнинг моддий анъаналарига, уларнинг диний қарашлари ҳам белгилайди.