Ўзбекистоннинг йирик ҳалқаро ташкилот – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолияти доирасидаги ташаббуслари бугун жаҳон аҳлига янгилик эмас. Чунки, БМТнинг нуфузли тузилмаси Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сонини кўпайтириш, Марказий Осиёни ядро қуролидан ҳоли зонага айлатириш, халқаро терроризмга қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш бўйича мамлакатимиз раҳбарининг таклифлари жаҳон ҳамжамияти томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган.