“Босқинчилар келиб кетаверади, лекин халқ боқий қолаверади, унинг маънавияти абадий яшайди ”. Президентимиз И. А Каримов таъкидлаганидек, тарихни ҳаққоний ўрганадиган бўлсак ва уни ёшларимиз онгига тўла етказиб, уларни ватанпарвар қилиб тарбиялай олсак, биз ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришган бўламиз. Тарих такрорланишдан иборат бўлиб, юқорида таъкидланган мақсадимизга эришиш учун ўтмишимиз тарихини ҳаққоний ўрганишимиз ва ундан ибрат ола билишимиз керак.