Иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида саноат корхоналари олдида турган асосий взифалардан бири ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдир.
Ушбу вазифадан мувафаққиятли амалга ошириш иқтисодиётнининг барча тармокларида мавжуд моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланишни талаб қилади. Иқтисодиётнинг асосий сохадаридан бири саноатда хам меҳнат унумдорлигини ошириш жуда мухим ахамиятга эга. Чунки, маърузада 2012 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 8,2 фоизга, саноат ишлаб чиқаришининг 8,6 фоизга, кишлок хўжалигининг 5,8 фоизга ўсиш сурьатлари белгиланмокда. Шунингдек, истеьмол нархларининг ўсиш даражаси 7-9 фоиз доирасида бўлиши ёритиб берилди