Кириш
Тарбия – маънавий манбалар ва ҳозирги замон талаблари ва эҳтиёжларини назарда тутган ҳолда, ўқитувчининг ўқувчи билан аниқ бир мақсадга қаратилган ўзаро амалий ва назарий мулоқотидир.
Бирор бир мақсадга қаратилган тарбия жараёнининг моҳияти ва вазифалари тарбиячи томонидан режалаштирилади ва тартибга солинади:
А) Талабанинг қайси хислатини шакллантириш ёки йўқотиш мақсадида режалаштирилади.
Б) Шу хислатларни тарбиялаш ёки йўқотиш учун хизмат қилувчи манбаларни излаб топилади.
В) Белгиланган мақсад учун хизмат қиладиган назарий ва амалий манбаларни қайсисини ва қаерда ишлашни режалаштирилади.
Бундай режага солиниб олиб борилган тарбия моҳиятини таълим-тарбия тизими, жамият ва инсонларнинг интеллектуал ва жисмоний фаолияти ташкил қилади.
Тарбия жараёнининг жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда беқиёсдир. Инсонни тарбиялаш, уни билим олишга, меҳнат қилишга ундаш ва бу хатти-ҳаракатини секин-аста кўникмага айлантириб бориш лозим. Инсоннинг мушоҳада қилиш қобилиятини тарбиялайди ва мушоҳада қилиш ақлни пешлайди. Ақл онгни сақлайди. Онг эса моддий ва маънавий манбага айланади. Шу тарзда инсон аста-секин такомиллашиб, комилликка эришиб боради. Аммо бунинг учун тарбиячи ва тарбияланувчидан узоқ давом этадиган масъулият, шарафли меҳнат ва қунт, иродани талаб этади. Бунинг учун болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Маънавий, инсоний сифатларнинг шаклланишида оиладаги, атрофдаги, жамиятдаги муҳит ва болаларга бўлган муносабат муҳим роль ўйнайди. Ота-оналаримиз ва атрофдагиларнинг бир-бирларига бўлган муносабатларини кўрган бола шунга қараб шакллана боради. Улар аввал катталарга тақлид қиладилар. Сўнг секин-аста қилаётган ишларининг моҳиятини англайдилар. Болаларни тўғри тарбиялашда ота-онанинг онги, маънавияти, билими, тарбияланганлиги муҳим аҳамиятга эга.