Ишнинг долзарблиги. Жамият тараққиёти ва шахс камолоти учун муҳим бўлган маънавий ва ахлоқий покланиш, ақлий ва илмий ривожланиш, касбий маҳорат ва ижодий қобилият сингари етук фазилатлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Ҳаммасининг заминида ёш авлодга оилада, таълим муассасаларида, халқ таълими тизимининг бошқа тармоқларида бериладиган махсус таълим-тарбия ётади. Айниқса кенг дунёқараш, илмий салоҳият, мустақил ва ижодий фикрлаш хусусиятлари ҳар бир талаба-ёшларда шаклланган бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Ишнинг мақсади: Талаба-ёшларда креативлик-ижодий тафаккур ва фикрлаш сифатларини шакллантириш хусусиятларини илмий-назарий таҳлил қилган ҳолда ўрганиш.
Ишнинг вазифалари: Креативлик хусусияти, унинг илмий-назарий асослари, талабаларда керативликни шакллантиришда мотивациянинг аҳамияти ва интреактив методлар ёрдамида ижодий тафаккурни ривожлантириш хусусиятларини баён қилиш.
Ишнинг тузилиши: Кириш, асосий қисм - 5 та боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар руйхатидан ташкил топган.