Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг асосий ҳолатлари – шахсни ўз мавқеини белгилаб олишини таъминлашга ориентация қилиш ва уни амалга ошириш учун шароит яратиш ҳисобланади. Ўсмирлик даврида болани ўзини ўзи англашини амалга ошириши, унинг ўзини ўз баҳолашини ривожланишига таянади.Психолого-пеадгогик ва физиологик масалалар бўйича илмий ва илмийметодик
адабиётларни таҳлил қилиш, кичик ўсмирлик ёшидаги
таэквондочиларни ўқувчилик белбоғларига аттестацияга тайёрлашнинг
пеадгогик жараёни билан боғлиқ бўлган асосий анъаналарни, истиқболларни ва
долзарб муаммоларни ажратиш имконини беради. Ҳаракат амалларини
ўргатишга, аҳлоқий-иродавий ва жисмоний тарбиялашга йўналтирилган таълимтарбия
жараёнини индивидуаллаштириш имкониятлари педагогикада,
психологияда, физиологияда ва спорт тренировкасининг назарияси ва
методикасида кўриб чиқилади.