Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси ва ғамхўрлиги туфайли спорт фаолиятининг юқори даражада ўсганлиги кузатилмоқда. Ҳар хил
спорт турлари бўйича аҳолининг турли қатламларини қамраб олган самарали
тизим вужудга келгани ва у ҳозирданоқ яхши натижалар бераётгани нафақат
ўзимизнинг, балки хорижий мутахассислар томонидан ҳам тан олиниб, эътироф
этилаётгани мазкур соҳадаги ишларнинг нақадар пухта ўйлаб, узоқни кўзлаб
амалга оширилганини кўрсатади. Таъкидлаш жоизки, бундай олижаноб ишлар
ўтиш даврининг ниҳоятда мураккаб босқичида амалга оширила бошлангани
билан янада аҳамиятлидир. Спорт тараққиётининг бугунги босқичида биз
шундай хусусиятларни кўрамизки, улар спортчини тайёрлаш жараёнига
жиддий таъсир кўрсатадилар ва тренер билан спортчи олдига янгидан – янги
мураккаб вазифа ва топшириқларни қўядилар бу вазифа ва топшириқларни
эса, ўз навбатида, тренировка жараёнини ташкил қилшнинг энг муносиб шакл
ва усулларини излаб топишга мажбур этади.