Полиз экинлари тури ва навига қараб тупроқ унумдорлигига ва типига талабчанлиги ҳар хил. Шунинг учун енгил қумоқ тупроқли ерларда тарвузни, унумдор оғир тупроқли ерларда қовун ва қовоқни ўстириш мақсадга мувофиқ.Умуман, полиз экинлари озиқ элементлари ва органик
моддаларга бой бўлган, сув ва ҳавони яхши ўтказадиган
шўрланмаган ерларда яхши ўсади. Айниқса, полиз экинлари
янгидан ўзлаштирилган қўриқ ва бўз ерларда, боғ ва
токзорлардан бўшаган далаларда юқори ва сифатли ҳосил
беради.