“Метрология асослари” фани бўйича ўқув қўлланмада ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, халқ хўжалигининг, саноатнинг барча тармоқлари учун ўта зарур бўлган, метрология ҳақидаги асосий тушунчалар ва таърифлар, ўлчаш, ўлчов ва катталиклар, ўлчаш воситалари, ўлчашдаги хатоликлар, метрология хизмати ва метрологик таъминот каби масалалар хусусида етарли ва зарур маълумотлар келтирилган.
Ушбу ўқув қўлланма моҳиятан ҳозирги кунларда республикамиздаги таълим ва иқтисодиёт борасидаги ривожланиш ва ўзгаришларни ҳисобга олинган ҳолда яратилди.