Узумчилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бўлиб, аҳолининг озиқ-овқатга ва саноатни эса хом ашёга бўлган талабини қондиради. Ўзбекистоннинг тупроқ ва иқлим шароити бу экин учун нисбатан қулай бўлгани учун у мамлакатимизнинг ҳамма тупроқ ва иқлим шароитларида ўстирилади. Ҳеч бир томарқа йўқки бу экин экилмаган.Узумдан ҳар хил мақсадлар учун фойдаланилади. Узум
янгилигича кўп ишлатилади, ундан июнь ойидан бошлаб ноябргача
даладан узиб ишлатилади. Сақлашга қулай бўлган навларини эса
махсус хона ва музхоналарда келгуси йилнинг май ойигача сақлаш
мумкин.
Узум озиқ-овқат ва вино саноати учун жуда ҳам яхши хом
ашёдир. Янги узумдан мураббо, компот, маринадлар тайёрланади.
Узум суви тегишлича тайёрлангандан сўнг энг яхши тўйимли парҳез
ва шифобахш маҳсулот сифатида кўп ойлар давомида сақланиши
мумкин. Унинг сувини қайнатиш ёки совуқда концентрлаш йўли
билан шинни ваккум-сусло, узум асали ва таркибида 60-75 % гача
шакар бўлган бошқа маҳсулотлар олинади.