Мамлакатимизда ўзига хос изчиллик билан амалга оширилаётган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий ислоҳотларнинг туб негизида энг аввало ҳар бир инсоннинг қадр–қиммати, ақл–заковати, маънавий салоҳияти ва ўзига хос ижтимоий психологик тараққиётига хизмат қилувчи омиллар ётади. Зеро, бу омилларни ҳар жиҳатдан муҳофаза қилиш башариятнинг энг олий неъмати ҳисобланган шахсни муҳофаза қилиш демакдир. Шу билан бирга шахсдаги ўз–ўзини турли хил муваффақиятсизликдан, турли хил салбий ҳолатларга тушиб қолишдан ҳимоя қила олиш тизимини ўрганиш, тадқиқ қилиш ва ривожлантириш масаласи ҳам ўта муҳим аҳамият касб этишини унутмаслик керак бўлади. Тадқиқотимиз давомида олиб борилган барча илмий– услубий ишлар ва уларнинг эмпирик натижаларига асосланган илмий-назарий мушохадалар худди шу масаланинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб беришга хизмат қилади. Чунончи ўтказилган барча назарий ва амалий тадқиқотлар асосан қуйидаги умумий хулосаларга келишимизга сабаб бўлди: