КИРИШ
Ғоявий таъсир кўрсатиш институтларидан бири оиладир. Оиланинг энг муҳим ижтимоий вазифаси – инсон зотини давом эттиришдан, болаларни тарбиялашдан, оила аъзоларининг турмуш шароитини ва бўш вақтини самарали уюштиришдан иборат. Оила сиртдан қараганда мустақил ижтимоий ҳодиса. Лекин у мавжуд ижтимоий, иқтисодий, мафкуравий муносабатлар билан белгиланади. Улар таъсирида ўзгариб боради