Тошкентда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон экологик ҳаракати, Савдо-саноат палатаси ва “Муқобил ёқилғи ва энергия корхоналари” ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.