Олий таълим тизимида ўқиётган бакалаврият ҳамда магистрантларга Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) адабиётлари ҳақида тизимли таълим берувчи бирор бир қўлланма ёки дарслик ҳазиргача йўқ, аммо бу нарсага эҳтиёж ҳар қачондан кўра катта. Ана шу эҳтиёжни қондириш мақсадида мазкур қўлланма яратилди.
Унда муаллифлар украин,белорус,молдаван, озарбайжон, арман, грузин, доғистон, тожик, қозоқ, қирғиз ва туркман адабиёти, уларнинг ўзбек адабиёти билан алоқалари ҳақида чуқур маълумотлар берганлар.