Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, хўжалик юритвчи субъектлар ўртасида маҳсулот ва товарларни реализация қилиш жараёнида вужудга келадиган муносабатларни тартибга солишда асосий ҳуқуқий воситалар сифатида хўжалик шартномалари муҳим роль ўйнайди.
Мазкур ўқув қўлланма 5А380104-хўжалик ҳуқуқи; хўжалик процесси мутахассислиги бўйича таълим олувчи магистрларга мўлжалланган бўлиб, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларни топшириш, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотларни харид қилиш, контрактация, олди-сотди, энергия таъминотига оид хўжалик шартномаларининг тушунчаси, уларни тузиш, ижро этиш тартиби ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари баён этилган.