Ўзбекистон Республикаси жуда катта ҳажмда экспорт қилинадиган
материаллар ичида пахта, пилла ва улардан тайёрланадиган маҳсулотларни
ишлаб чиқарувчи худуд ҳисобланади.
Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида корхоналарни
модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлаш, замонавий, мослашувчан
технологияларни кенг жорий этган ҳолда мавжуд хом-ашёни тўла сифатли қайта
ишлаб, тайёр маҳсулот даражасига етказиш соҳанинг долзарб вазифалардан
биридир.