Дунёда шундай бир буюк сўз борки, у инсонга нур тараб, танга қувват, руҳга роҳат, ҳаётга фароғат бағишлайди. Бу азиз сўз - "Ватан" сўзидир. У мўътабар.] "Она" сўзи билан ёнма - ён туради.
Дунёда Она ягона, Ватан ягонадир.
Эй, жоним Ватан! Сен онадек мўътабар, отадек бузруквор, халқдек доно, нурдек аъло, нондек азиз, ҳаётдек лазиз, Ўзбекистонимсан!
Сен шундай фазилатли диёрсанки, халқинг- чин меҳнаткаш, тупроғинг заҳматкаш, табиатинг - дилкаш, хорижий элу юртлар билан доим иноқ, елкадош мамлакатсан.