Фан бизни қуршаб турган дунё тўғрисида объектив аниқ билимларни ишлаб чиқиш бўйича самарали инсон фаолиятининг, алоҳида соҳаси ҳисобланади. Бу соҳа мазкур ижодни таъминловчи, мунтазам ривожланиб борувчи билимлар тизимини, инсонлар ва муассасаларнинг илмий ижодларини ўз ичига олади.
Фан ва техниканинг бир-бири боғлиқ ривожланиш жараёни инсонга моддий ва маънавий бойликларни олиш учун атроф муҳитга таъсир этишга имкон беради. Зеро бу таъсир ҳозирги вақда ҳам, истиқболда ҳам атроф муҳитга зарар келтирмаслиги лозим.