Бугунги кунда билимлар тизимини мустақил равишда асосий манбалардан ва интернет тармоғидан ўрганиш юқори ақлий қобилият эгаси бўлишни талаб этади. Шундай экан таълим олувчилар ақлий жиҳатдан етук бўлишлари керак, ўшанда улар барча фанларнинг асосларини, касбий кўникма ва малакаларни ўзлаштиришда бир хилда ҳаракатланиш имкониятига эга бўладилар.