Файзли тўй оқшомларида, давра тўрини чўғдай ловуллатиб турган бахтли келин-куёвларимизга қараб, шу кечанинг сабабчилари дея таьриф берамиз. Аслидачи?! Аслида бу шодиёнаниг ижобий маьнода “айбдорлари” — совчилардир.
Совчилик тўғрисидаги илк маьлумотлар VII – VIII асрларга тегишли
бўлган Урхун-Енисей битикларида учрайди. “сов”, “сав” калимаси сўз, гап
маьносида “Тўнюқуқ” битикларида ишлатилган. Бу тўғрисида Маҳмуд
Қошғарий ўз асарларида қуйидагича ёзади: “Совчи – келин ва куёв орасида
бир-бирига хабар элтувчи кишидир.” “Ишқ битиги” (“Фол китоби”) да эса
“саб” - сўз, “сабчи” - хабарчи, сўз келтирувчи маьносида қўлланилган.